Ушбу мақолада - глобаллашув жараёнларининг жадаллашуви шароитида миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш вазифасини ҳал этишдаинновацион омиллардан фойдаланишйўллари ёритилган ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини янадабарқарор ривожлантириш борасида амалий таклифлар берилган.
Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган инвестицион операциялар тижорат банклари актив операцияларининг асосий турларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, банкларнинг қимматли қоғозлар билан инвестицион операцияларини ривожлантириш уларнинг ликвидлилиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Мақолада тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган инвестицион операцияларини ривожлантириш билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.
Жамиятимиз ва иқтисодиётимизнинг шиддат билан ўзгариб ва ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш ўз навбатида ер ислоҳотини амалга оширишни тақозо қилади. Зеро, бугунги кунда дунёда ер ислоҳоти билан боғлиқ кўплаб муаммолар кузатилмоқда. Масалан, ерларни қайта тақсимлашнинг кескинлашиши, ерлар иқтисодий унумдорлиги пасайишининг олдини олиш ва инвестицияларнинг тақчиллиги, ерлар деградациясини бошқаришда иқтисодий услубларнинг камлиги, қишлоқ хўжалиги ерларининг оборотдан чиқиб кетишининг олдини олиш шулар жумласидандир. Ерлар мелиоратив ҳолатининг бузилиши, эрозия, қурғоқчилик ва қум босиши, шўрланишнинг кучайиши, саноат ва транспорт қурилишлари, фойдали қазилмаларнинг очиқ тарзда ўзлаштирилиши, техноген омиллар натижасида ерларнинг оборотдан чиқарилиши жадаллашиб бормоқда. Натижада кўплаб мамлакатлардаги каби мамлакатимизда ҳам ер фондини сақлаб қолиш ва унинг таркибини тартибга солиш бўйича чора тадбирлар амалга оширилмоқда.